Қозоғистон ва Ўзбекистон сув масалалари бўйича бирнеча келишувларга эришди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Тошкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири С.Брекешев Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Олжас Беркинбаев Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Йиғилишда Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимида сув ҳолатини яхшилаш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар натижасида Шардара сув омборига сув оқимини кўпайтириш ва давлатлараро «Дўстлик» канали орқали барқарор сув таъминотини таъминлаш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.

Учрашувда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги келишувни имзолаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Томонлар келишув лойиҳасини маъқуллаш ишларини тезлаштириш ниятини билдиришди.

Икки давлат Бош вазирлари даражасида сув муносабатлари соҳасида ҳамкорлик бўйича икки томонлама комиссия тузиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар Марказий Осиё сув-энергетика консорциумини ташкил этиш ва ГЭСлар қурилишида иштирок этиш бўйича маслаҳат ўтказди.


Сўнгги хабарлар
telegram