Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 1 миллиард доллардан ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Бош вазири раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш, жумладан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси ва сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Алихан Смаилов жорий йилнинг биринчи чорагида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 1 миллиард доллардан ошганини, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга кўп эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, томонлар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, хусусан, Марказий Осиё саноат кооперацияси халқаро марказини ишга тушириш масаласини кўриб чиқдилар.

Сўнгги хабарлар