Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туристик автобуслар қатнайди

None
TASHKENT. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлик автобуслари қатнайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тошкент вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, сайёҳлик транспорти Туркистон шаҳри ва Ўзбекистон пойтахти жойлашган вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшонни боғлайди. Прогнозларга кўра, автобуслар йилига 10 минггача сайёҳни ташиши мумкин.

«Вилоятимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида қўшни Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти ва Нурафшон шаҳрини боғловчи доимий туристик автобусни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», – дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Шу мақсадда «Олтин узук» концепцияси доирасида беш кунлик маршрут яратилади. Унинг таркибига туристик салоҳияти юқори бўлган Бўстонлик, Паркент, Зангиота, Оҳангарон, Чиноз ва Ангрен туманлари киради. Кейинчалик бу йўналишга вилоятнинг бошқа туманлари ҳам қўшилади.

Муассасанинг таъкидлашича, вилоятда 59 та сайёҳлик агентлиги, 34 та меҳмонхона ва 907 та оилавий меҳмонхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йили вилоятга 265 минг нафар хорижий сайёҳ, 1,5 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташриф буюриб, 79 миллион долларлик хизматлар экспорти амалга оширилди.

Муаллиф: Балнур Қожагелди

Сўнгги хабарлар
telegram