Қозоғистон ва Ўзбекистон махсус бўлинмалари ҳамкорлигида «Қалқон – 2023» махсус-тактик ўқуви ўтказилди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Тошкент ҳарбий округи «Ангрен» дала ўқув майдонида Қозоғистон ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари ҳамкорлигидаги «Қалқон – 2023» махсус-тактик ўқувларининг асосий фазаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Мазкур жараённи ҳар икки мамлакат мудофаа вазирлари бевосита кузатди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида нотинчлик, кескинлик ва қуролли тўқнашувлар ўзаро мулоқотларда ҳал қилувчи куч сифатида намоён бўлаётгани ва улар минтақамиз яқинида юз бераётгани ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни янада кучайтиришга ундамоқда. Мазкур махсус-тактик ўқуви ҳам икки мамлакатнинг ҳарбий соҳадаги узоқ йиллик тарихий асосларга эга дўстона муносабатларининг яна бир тимсолига айланди.

Ўқув режасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар Чегара қўшинларининг тезкор куч ва воситалари билан ҳамкорликда шартли душманни яксон этиш бўйича ҳаракатларни бошлади. Дастлаб махсус бўлинмалар учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда разведка-қидирув ҳаракатларини олиб бориб, душман йўналишини аниқладилар.

Шундан сўнг, шартли душман жойлашган ҳудуд миномётлар ёрдамида ўққа тутилди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланишди. Бунда белгиланган вазифани бажариш чоғида оловли қўллаб-қувватлов гуруҳига енгил зирҳланган автомобиллар, жанговар вертолётлар ҳамроҳлик қилди ва шартли душман батамом яксон этилди.

Ҳамкорликдаги жанговар ҳаракатлар тажрибаси бугунги кунда артиллерия ҳисобларининг мустақил ҳаракати муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатиб берди. Ҳамкорликдаги ўқувлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг юқори касбий тайёргарлиги, бирдамлиги ва топширилган вазифани аъло даражада уддалашга қодир эканликлари намоён бўлди.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар
telegram