10:25, 08 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари кибермаконда машғулотлар ўтказди
TASHKENT. Кazinform - 2-5 август кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Қуролли Кучларини моделлаштириш ва симуляция илмий дала ўқув маркази базасида «Ханжар-2023» қўшма тезкор-тактик компьютер қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Машғулотлар Қозоғистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ўртасидаги 2023 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бўлиб ўтди. Унда 18 нафар қозоғистонлик ҳарбий хизматчи иштирок этди.
Ташриф давомида Моделлаштириш ва симуляция илмий дала ўқув маркази ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг ўқув-моддий базаси билан танишди.
Компьютер қўмондонлик-штаб машқлари ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини такомиллаштиришнинг истиқболли йўналиши бўлиб, сценарийларни, куч ва воситалардан фойдаланишни тақлид қилиш имконини беради.
Манғистау вилоятидаги «Оймаш» полигонида кибермакондаги жанговар топшириқлар ишлаб чиқилгач, «Ханжар-2023» машғулотларининг иккинчи босқичи бошланди, у 12 август куни якунланади.