Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари қўшма лойиҳаларнинг ишга туширилиш маросимида иштирок этишди
TASHKENT. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев видеоалоқа орқали Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма лойиҳаларининг ишга туширилиш маросимида иштирок этдилар. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар саноат, қурилиш, нефть-газ кимёси, молия, логистика ва туризм соҳаларида умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган 7 та лойиҳа тайёрлаган.

Давлат раҳбарлари рамзий тугмани босдилар ва бир нечта лойиҳаларни ишга туширишди.

Хусусан, Сирдарё ва Туркистон вилоятларида "Марказий Осиё" халқаро саноат ҳамкорлик маркази, Тошкентда эса «Tenge Bank» бош офиси иш бошлади.
Шунингдек, Тошкент вилоятида мультимодаль логистика маркази, Янги Тошкентдаги "Астана" турар-жой тумани, Қашқадарё вилоятида алкилбензол ишлаб чиқарадиган нефть-газ кимё мажмуаси, Янги Тошкентдаги "Астана" меҳмонхонаси ва пойтахтимиздаги "Тошкент" меҳмонхонаси қурилиши бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди.