Қозоғистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

TASHKENT. Kazinform - Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдодаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ туздилар
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқлагани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, Давлат Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қозоғистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби йўллаган.

Сўнгги хабарлар