Қозоғистон ва Туркия юк ташиш соҳасида қатор муҳим келишувларга эришди
ASTANА. Кazinform – Туркистонда халқаро автомобиль ташувлари бўйича Қозоғистон-Туркия комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қозоғистон ва Туркия автомобиль транспортида юк ташиш соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имконини берувчи қатор муҳим келишувларга эришди.
Шу жумладан:
1. Томонлар транзит ташишга рухсат бериш тизимини бекор қилиш ва эркин транзитга ўтиш бўйича келишувга эришди. Транзит бланкалари халқаро шартномага ўзгартиришлар киритилгунга қадар чекловларсиз берилиши давом этади.
2. Туркия қозоғистонлик ташувчиларга ўзининг денгиз портларида юкларни ортиш ва тушириш имкониятини беради. Илгари бу фақат Туркия компанияларига тегишли бўлган қоида эди.
3. Рухсатнома бланкаларини алмашиш энди рақамли форматга ўтказилади. Бу ишлар жорий йилнинг охиригача амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва Ўзбекистон билан хорижий рухсатнома бланкаларини алмашиш электрон форматга ўтказилган эди. Бу юк ташиш жараёнини анча соддалаштиради ва инсон омилини бартараф этади.
Имзоланган протокол Хитой-Европа йўналишида транзит салоҳиятини ривожлантириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаётгани ҳақида хабар берган эдик.