Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги ҳаво қатновлари икки баравар кўпаяди

NUR-SULTAN. Kazinform – 27 июл куни Қозоғистон ва Туркия авиация маъмуриятлари ўртасида расмий музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None
None

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, музокараларда Қозоғистоннинг Air Astana ва SCAT авиакомпаниялари вакиллари, шунингдек, турк авиакомпаниялари – Turkish Airlines, Pegasus Airlines, Tailwind Airlines, Freebird Airlines вакиллари иштирок этган.

Музокаралар натижасида Қозоғистон ва Туркия ўртасида рухсат этилган рейслар сони икки бараварга кўпайтирилади, ҳар икки томонда ҳафтасига 40 тадан 93 та рейсга, шу жумладан Нур-Султан-Истанбул йўналишидаги рейслар сони 7 тадан 14 тагача оширилади, Алмати-Истанбул йўналиши бўйича рейсларни ҳафтада 13 дан 21 га кўпайтириш, шунингдек, ҳар икки давлат ҳудудида парвозлар учун янги шаҳарларни қўшиш бўйича келишувга эришилди.

Рақобатни ривожлантириш ва авиачипталар нархини пасайтириш мақсадида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан Нур-Султан, Алмати ва Истанбул шаҳарлари ўртасидаги йўналишларда муқобил иккинчи авиаташувчиларнинг мажбурий белгиланиши тасдиқланди, бу эса йўловчилар учун авиакомпанияларни танлаш, авиакомпанияларнинг авиачипталар нархини пасайтириш имконини беради.

Мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сонининг сезиларли даражада ошиши Қозоғистон ҳаво йўллари орқали МДҲ давлатларидан Туркияга транзит йўловчилар оқимининг ортиб боришини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар