Қозоғистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
None
Фото: akorda.kz.

Икки Давлат раҳбарлари бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклаб, қардош Қозоғистон ва Туркия халқларига омад ва фаровонлик тилади.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама стратегик шерикликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг ўтган йили Анқара ва Туркия Президентининг Астана шаҳрига давлат ташрифлари чоғида эришилган келишувлар самарали амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Сўнгги хабарлар