Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида космик алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича келишув имзоланди
Ҳужжатга мувофиқ, Тожикистонда Қозоғистон алоқа сунъий йўлдоши ресурслари орқали мамлакатнинг бориш қийин бўлган ҳудудлари учун алоқа каналлари ташкил этилади.
Битимни «РКАМ» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Василий Леонов ва «Исател» МЧЖ директори Умед Тагоев имзолади.
«Исател» МЧЖ «Телерадиоком» ОАЖнинг шўъба корхонаси бўлиб, Тожикистонда алоқа оператори ҳисобланади. Душанбе шаҳрида ўзининг телепорт ва тармоқ бошқарув станциясига эга бўлиб, мамлакатнинг давлат органлари ва хусусий компанияларининг Интернетга киришини таъминлайди.
Халқаро бозорга чиқиш иккита алоқа сунъий йўлдоши ва ерни бошқариш комплексларидан иборат «Каzsat» космик тизимини муваффақиятли бошқараётган Қозоғистон миллий космик алоқа оператори «РКАМ» АЖнинг муҳим вазифаларидан биридир.
Қозоғистон сунъий йўлдошли алоқа тизими мамлакатнинг алоқа хизматларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиради, «РКАМ» АЖ Қирғизистон Республикасига ҳам космик алоқа маҳсулотларини етказиб беради.
Рақамли саноат хизматлари экспортини ошириш – бу вазифа Давлат раҳбари томонидан Қозоғистон халқига Мурожаатномасида давлат иқтисодиётини ривожлантиришнинг таркибий қисмларидан бири сифатида қайд этилган.
Космос алоқалари соҳасида янги халқаро шартноманинг имзоланиши «РКАМ» АЖ жамоасининг профессионал фаолияти натижаси бўлиб, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболларига йўл очади.
Муаллиф: Сара Қабиқизи