Қозоғистон ва Россиянинг қўшма саноат лойиҳалари 52,7 миллиард долларга етди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Олжас Сапарбеков Омскда бўлиб ўтган Қозоғистон ва Россиянинг ХХII ҳудудлараро ҳамкорлиги форуми доирасида ташкил этилган “Саноат кооперацияси — Қозоғистон ва Россиянинг барқарор ривожланиши омили” мавзусидаги панел сессиясида иштирок этди.

Қозоғистон ва Россиянинг қўшма саноат лойиҳалари 52,7 миллиард долларга етди
Фото: Саноат ва қурилиш вазирлиги

Сессия давомида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги саноат ҳамкорлигининг асосий кўрсаткичлари, қўшма инвестиция лойиҳалари, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва саноат ҳамкорлигини ривожлантириш механизмлари тақдим этилди.

Россия Қозоғистон иқтисодиётига инвестиция киритадиган энг йирик учта давлат қаторига киради. 2025 йил ҳолатига кўра, Россиядан жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 2,9 миллиард долларни ташкил этди. 2005 йилдан бери жалб қилинган инвестицияларнинг умумий ҳажми эса тахминан 29 миллиард долларга етди.

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги саноат кооперацияси портфелига умумий қиймати 52,7 миллиард долларга тенг 177 та қўшма лойиҳалар киради, бу эса тахминан 60 минг иш ўрни яратади. Улардан жами 22,4 миллиард долларлик 122 та лойиҳа аллақачон амалга оширилган.

Анжуманда шунингдек, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мавжуд чоралари, жумладан, махсус иқтисодий ва саноат зоналари имкониятлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида қўшма лойиҳаларни молиялаштириш механизми кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент ХХII Қозоғистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этади.