Қозоғистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича учрашув ўтказди

ASTANA. Kazinform – Бокуда Қозоғистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари вакилларининг 2025 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлигига таяниб, Report агентлиги хабар берди.

Қозоғистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича учрашув ўтказди
Фото: Report.az

Учрашув Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бошқармасида бўлиб ўтди. Йиғилишда қозоғистонликларга Озарбайжон армиясидаги Оператив имкониятлар концепцияси (ОИК) дастури, ҳарбий таълим тизимидаги ислоҳотлар, шунингдек, мудофаани режалаштириш доирасида режалаштириш, дастурлаш ва бюджетлаштириш тизимини жорий этиш бўйича брифинг тақдим этилди.

Қозоғистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича учрашув ўтказди
Фото: Report.az

“Меҳмонлар Озарбайжон армиясининг ОИК батальонида НАТО стандартларини қўллаш билан танишиб, ушбу дастурга жалб қилинган бўлинмалар ҳақида маълумот олди. Шунингдек, улар ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари билан танишди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон мудофаа вазири Хитойнинг Циндао шаҳрида мезбон томон раислигида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар