Қозоғистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзоладилар

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг генерал-полковник Руслан Жақсилиқов бошчилигидаги ҳарбий делегацияси Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасановнинг таклифига биноан Бокуга борди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзоладилар
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Боку ЭКСПО марказида қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар денгиз, ҳаво ва қуруқлик кучларига мўлжалланган маҳсулотлар ҳамда ADEX 5-Озарбайжон халқаро мудофаа кўргазмасида тақдим этилган хавфсизлик соҳасидаги сўнгги ишланмалар билан танишди.

Тадбир доирасида Мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ва унинг озарбайжонлик ҳамкасби ўртасида учрашув ташкил этилди. Мудофаа вазирликлари раҳбарлари томонларни қизиқтирган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Қозоғистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзоладилар
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қозоғистон мудофаа вазири кўргазмага таклиф учун миннатдорчилик билдириб, икки давлат мудофаа идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий динамикасини қайд этди. Жорий йилда 30 дан ортиқ қўшма тадбирлар амалга оширилди. Озарбайжон ҳарбий хизматчилари «Бірлестік-2024» оператив-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида ҳамда «Алтын қыран-2024» тактик-махсус ўқув машғулотларида иштирок этди.

Музокаралар натижасида Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида 2025 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси ҳамда миллий мудофаа олий таълим муассасалари ўртасида меморандум имзоланди.

Сўнгги хабарлар