Қозоғистон ва Озарбайжон ҳамкорлик бўйича 15 та ҳужжат имзолади

ASTANА. Кazinform — Музокаралар якунлари бўйича президентлар Қозоғистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан қўшма баёнот қабул қилдилар. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Алиев
Фото: Ақорда

Озарбайжон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида энергетика, транспорт ва логистика, рақамлаштириш, сунъий интеллект, саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, статистика, маданий-гуманитар алоқалар соҳаларида ҳамкорлик бўйича жами 15 та ҳужжат имзоланди.

Тоқаев ва Алиев
Фото: Ақорда
ҳужжатларни имзолаш маросими
Фото: Ақорда
ҳужжатларни имзолаш маросими
Фото: Ақорда
ҳужжатларни имзолаш маросими
Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиев раислигида Қозоғистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси Олий давлатлараро кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар