Қозоғистон ва МО мамлакатлари билан товар айланмасини 15 миллиард долларга етказади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги товар айланмасини 15 миллиард долларга етказиш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Кўп томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам иқтисодий асосини шакллантириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Кейинги йилларда бу борада сезиларли натижаларга эришилди. Охирги 5 йилда Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар билан савдо айланмаси 42 фоизга ошиб, 6,3 миллиард долларга етди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун катта захира мавжудлигини ҳисобга олиб, яқин келажакда бу кўрсаткични 15 миллиард долларга етказиш зарур», — деди Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида.

Сўнгги хабарлар