Қозоғистон ва Конго энергетика вазирликлари ўзаро инвестиция тўғрисидаги битимни имзоладилар
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Конго энергетика вазирликлари ўртасида энергетика ва тоғ-кон саноати соҳаларига ўзаро инвестиция киритиш тўғрисидаги битимни имзоланди. Бу ҳақда Ақордада ҚР Энергетика вазирлиги раҳбари Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Бугун биз Конго Республикаси Энергетика вазирлиги билан қўшма фаолиятни амалга ошириш тўғрисида битимни имзоладик, бу ҳамкорликда ишлаш учун анча кенг йўналишларни назарда тутади. Гап энергетика ва тоғ-кон саноатига, жумладан, углеводородларга ўзаро инвестициялар ҳақида бормоқда. Биз бу борада жуда катта имкониятларни кўряпмиз”, - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, ушбу доиравий келишув доирасида Қозоғистон ва Конгодаги инвесторларга миллий аҳамиятга эга бўлган даражаларга мос келадиган сармоя киритиш учун энг жозибадор шароитлар яратилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрига расмий ташриф билан келган Конго Республикаси Президенти Дени Сассу-Нгессони Ақордада кутиб олди.