Қозоғистон ва Исроил тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишни кўриб чиқмоқда
«Исроил билан тўғридан-тўғри ҳаво алоқасини йўлга қўйиш Қозоғистоннинг сайёҳлик ва транзит салоҳиятини, шунингдек, маданий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Энди Исроил фуқаролари учун Қозоғистонга визасиз кириш имконияти мавжуд. Вазирлигимиз ваколатли органлар билан биргаликда бу борада иш олиб боради»,- деди Даурен Абаев.
Суҳбат чоғида вазир Қозоғистонда туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, 183 та инвестиция лойиҳасининг маълумотлар базаси шакллантирилди, туризм соҳасида инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда, инвестиция чегараси пасайтирилди, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш тарзида турли имтиёзлар берилмоқда.
Томонлар, шунингдек, имидж тадбирлари доирасида туризм маҳсулотларини икки мамлакат бозорларида оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
Ўз навбатида Йоэлем Развозов туризм соҳасидаги алоқалар салоҳиятини юқори баҳолаб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, туризмга коронавирус чекловлари катта зарар етказди.
Фото: www.gov.kz