Қозоғистон ва Германия транспорт-логистика соҳасини биргаликда ривожлантиришни давом эттириш ниятида

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ва йирик немис компаниялари раҳбарлари онлайн тарзда учрашиб, логистика ва транспортни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.
None
None

Видеоконференцияда Қозоғистон ва Германиянинг 100 га яқин давлат идоралари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Роман Скляр ўз нутқида Қозоғистон ва Германия ўртасидаги транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик муҳимлигини, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожланишнинг янги йўлларини излаш зарурлигини таъкидлади.

Германия Хитойдан Қозоғистон орқали контейнер поезди жўнатган биринчи Европа давлатидир. Ўз навбатида, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси бош директори Михаэль Хармс Қозоғистонда логистика ва транспорт ривожини юқори баҳолади, кўрсаткичларни яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилишига ишонч билдирди ҳамда қозоғистонлик ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилиш ва эришилган барча келишувларга содиқлик ишончини билдирди.



HHLA Hamburger Hafen und Logistik AG (Гамбург порти) директори Томас Лютье ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди ва Қозоғистонни асосий ҳамкор деб атади. Учрашувнинг бошқа иштирокчилари ҳам икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик истиқболлари ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашув якунида Қозоғистон ва Германиянинг йирик логистика ва транспорт компаниялари вакиллари иштирокида «савол-жавоб» форматида анъанавий муҳокама бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар