Қозоғистон ва Франция Президентлари Aфғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар

Президент Қозоғистон ва Франция ўртасида стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилган ўзаро манфаатли муносабатлар ривожланганини қайд этди.
- Франция Республикаси иқтисодий салоҳияти бўйича дунёдаги бешинчи мамлакат, бизнинг асосий ҳамкоримиз. Биз биринчи навбатда иқтисодиётга аниқ натижалар берадиган фаол биргаликдаги ишларга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, - деди Қозоғистон Президенти.
Қасим-Жомарт Тоқаев Франция 2005 йилдан буён иқтисодиётимизга 17 млрд доллар инвестиция киритиб, сармоядорлар бешлигига кирганини таъкидлади.
2020 йил охирида ўзаро савдо ҳажми 2,8 миллиард долларни ташкил этди.
Эммануэль Макрон Қозоғистон билан савдо -иқтисодий ва сиёсий алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Давлат раҳбарлари ҳукумат даражасида алоқаларни фаоллаштиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Президентлар Қозоғистон ва Франция ҳамкорлигига туртки берадиган лойиҳаларни амалга оширишга эътибор беришга келишиб олдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эммануэль Макрон Aфғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.
Президентлар минтақанинг барқарорлиги, хавфсизлиги ва барқарор ривожланиши билан боғлиқ масалалар бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олдилар.
Бундай ишлар икки томонлама, БМТ платформасида ҳам, халқаро форматда ҳам амалга оширилади.
Франция президентининг илтимосига биноан Қасим-Жомарт Тоқаев унга Қозоғистоннинг Aфғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ҳақидаги қарашлари ва ҳукуматимиз томонидан Ғарб фуқаролари ва афғонларни эвакуация қилиш чоралари ҳақида гапириб берди. Эммануэль Макрон Қозоғистоннинг Афғонистондаги БМТ миссияси ходимларини ва жаҳон ташкилотининг бошқа агентликларини жойлаштириш қарорини юқори баҳолади.