Қозоғистон ва Буюк Британия ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

ASTANA. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Арман Исетов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Қозоғистондаги Элчиси Салли Аксуорси билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар берди.

Арман Исетов
Фото: ҚР ТИВ

Томонлар Қозоғистон-Британия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, савдо-иқтисодий соҳада режалаштирилган тадбирларни муҳокама қилдилар.

Аксуорси
Фото: ҚР ТИВ

Суҳбат чоғида таълим, энергетика, транспорт, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар, барқарор ривожланиш ва иқлим масалалари бўйича кун тартибидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг юқори суръатларини сақлаб қолишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 миллиард доллардан ошди.

Сўнгги хабарлар