Қозоғистон ва Беларусь қурилиш нархларини давлат даражасида таққослашади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Беларусь қурилиш иншоотлари нархларини таққослаш бўйича давлатлараро стандартни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, доимий равишда кузатиб бориладиган ва таққосланадиган 100 та қурилиш материаллари аниқланади, деб хабар беради Kazinform.


Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг маълумотларига кўра, умумий харажатларни таҳлил қилиш Қозоғистон ва Беларусьнинг қўшма қурилиш лойиҳаларида иштирок этиши учун зарур бўлади.

Тегишли келишувга Қозоғистон қурилиш ва архитектура илмий-тадқиқот лойиҳалаш институти («ҚазҚАИТИ» ОАЖ) ва қурилиш нархларини аниқлаш бўйича республика илмий-техник маркази (PFTO, Беларусь) билан видеоконференция давомида эришилди.

Иккала ташкилот ҳам давлат даражасида нарх белгилаш ва ахборотни моделлаштириш масалаларига етакчилик қилади.

Мутахассислар Қозоғистон ва Беларусьнинг намунавий лойиҳалари, технологик хариталарини қиёсий таҳлилини ўтказиш, нархлаш тизимларини шакллантиришни ўрганиш ва ахборот моделлаштиришни жорий этишга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар
telegram