Қозоғистон ва Албаниянинг асосий ахборот агентликлари — «Kazinform» ва «АТА» — янги алоқа канали очади
ASTANA. Kazinform - ҚР Президенти Телерадиокомплекси таркибига кирувчи халқаро Kazinform агентлиги жаҳоннинг етакчи ахборот ресурслари билан ҳамкорлик алоқалари тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда.
Ахборот алмашиш ҳамда мамлакат ва жаҳондаги воқеаларни ёритиш учун янги имкониятларни «Kazinform» ХАА ва Албания Телеграф агентлиги (ATA) ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми очиб беради.
Ўзаро англашув меморандуми янгиликлар, фотосуратлар ва медиа материаллар алмашинувини, шунингдек, мамлакат ва дунёдаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт воқеаларини биргаликда ёритишни назарда тутади.
Ҳужжатни ҚР Президенти Телерадиокомплекси директори Раушан Қажибаева ва ATA бош директори Вальбона Жупа имзолади.
Давлат раҳбари фаолиятини ахборот жиҳатидан таъминлаш, мамлакат ва минтақадаги энг муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнларни ёритишни таъминловчи мамлакатнинг асосий медиа ресурсларидан бири бўлган ҚР Президенти Телерадиокомплекси учун мазкур ҳамкорлик жаҳон ахборот маконидаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.
“Халқаро алоқаларни ривожлантириш - ҚР Президенти Телерадиокомплексининг устувор йўналишларидан биридир. Нуфузли агентликлар билан ҳамкорлик орқали биз жаҳон аудиториясига холис ва ишончли ахборотни етказишимиз мумкин. ATA билан келишув биргаликдаги иш учун янги имкониятларни очиб, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқа каналларини мустаҳкамлайди”, — деди ҚР Президенти Телерадиокомплекси директори Раушан Қажибаева.
ATA бош директори Вальбона Жупанинг фикрича, «дезинформация ва сохта янгиликларга қарши кураш профессионал ва ишончли ахборот манбаларини талаб қилаётган бир пайтда йирик халқаро агентликлар билан ҳамкорлик қилиш айниқса муҳим».
“Kazinform билан имзоланган меморандум икки мамлакат ўртасида янги коммуникация кўприкларини барпо этиш ҳамда жамоатчиликка Албания ва Қозоғистондаги воқеалар ҳақида аниқ, текширилган ва биринчи қўлдан олинган ахборотни тақдим этиш имконини беради”, — деди ATA бош директори Вальбона Жупа.
Меморандум нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий ва спорт воқеаларини биргаликда ёритишни, балки журналистларни касбий қўллаб-қувватлаш, тажриба алмашиш ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун барқарор замин яратиш шарт-шароитларини шакллантиришни ҳам назарда тутади.
Маълумот учун:
Kazinform — Қозоғистоннинг энг қадимий халқаро ахборот агентлиги. Kazinform янгиликлари қозоқ, рус, инглиз, хитой ва ўзбек тилларида тақдим этилади. Шунингдек, хориждаги ватандошлар учун янгиликлар лотин графикаси ва араб алифбосида ҳам тақдим этилади.
Албания ахборот агентлиги (АТА) — халқаро ҳамкорлик тармоғи ривожланган Албаниянинг ягона расмий ахборот агентлиги.