Қозоғистон ва АҚШ иқтисодий соҳада улкан салоҳиятга эга

Кенгайтирилган таркибда Қозоғистон томони ва Америка бизнес вакиллари ўртасида энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, туризм ва таълим каби янги йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Йирик хорижий компаниялар орасида Chevron, Shell, Boeing, Google, PepsiCo ва бошқалар бор.
Фото: Каzinform мухбири
Америкалик сармоядорлар ва йирик компанияларнинг Қозоғистонга бўлган катта қизиқиши 2022 йилда товар айирбошлаш ҳажмининг 3 миллиард доллардан ортиқни ташкил этгани ва АҚШдан киритилаётган сармоянинг 82 фоизга ошгани билан боғлиқ. Шу тариқа, Астана иқтисодий форумида 40 га яқин АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди, бу эса ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлигидан далолат беради.
Қозоғистоннинг АҚШ билан доимий нормал савдо алоқаларини ривожлантириш тўғрисидаги битимга кириши (PNTR), шунингдек, 50 йилдан кўпроқ вақт олдин қабул қилинган ва икки давлат ўртасидаги савдога тўсқинлик қилаётган Жексон-Вэнник тузатишини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди.
А.Қуантиров Жаҳон банки раҳбарияти билан ҳам учрашувлар ўтказди. Томонлар инфратузилма ва логистика лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, Қозоғистон Республикасига техник ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ турли масалаларни муҳокама қилдилар.
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири А.Қуантиров савдо йўллари орқали мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва мавжуд ҳамкорлар билан алоқаларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. Қозоғистон ишлаб чиқаришни ривожлантириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, сармоя ва технологияларни жалб этиш, таълим даражасини ошириш учун катта имкониятларга эга.
АҚШ Савдо палатаси ижрочи директори Женнифер Миэль (фото: Каzinform мухбири)
АҚШ Савдо-саноат палатаси ижрочи директори Женнифер Миэль Миллий иқтисодиёт вазири А.Қуантиров билан учрашув жуда самарали бўлганини таъкидлади.
Учрашувда АҚШ савдо миссиясининг июнь ойида Алмати ва Астана шаҳарларига ташрифи якунлари муҳокама қилинди, унинг доирасида Қозоғистон расмийлари ва ишбилармон доиралари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Америка компаниялари Қозоғистон томони билан транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш, асосий фойдали қазилмаларни қазиб олиш, нефть ва газ саноати, савдо алоқаларини кенгайтириш, ҳаво қатнови ва туризм, қишлоқ хўжалиги ва АҚШ университетларининг илмий салоҳияти жалб қилган ҳолда озиқ-овқат тармоқларини имкониятларини ўрганмоқда.
Ж.Миэль АҚШ-Қозоғистон савдо алоқаларини ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини, уларнинг салоҳияти янада ошишини таъкидлади.
Муаллиф: Рустем Қожибаев