Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси Словениядаги турнирни муваффақиятли бошлади

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон U-19 ёшлар терма жамоаси Словенияда бўлиб ўтаётган «Slovenia Nations Cup-2025» халқаро турнирини ғалаба билан бошлади.

футбол
Фото: Қозоғистон футбол федерацияси

Қозоғистонликлар Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Шотландия ва Исландия терма жамоалари билан куч синашади.

Қозоғистон футбол жамоаси дастлабки ўйинда БАА терма жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Терма жамоа сафида Абиш Мухаммедали иккита гол урган бўлса, Исмаил Бекболат, Акежан Қалиқулов ва Евгений Петрик биттадан гол уришга муваффақ бўлди.

Бу гуруҳда Словения футбол жамоаси Шотландияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Турнирда Озарбайжон, Польша, Фарер ороллари ва Словения терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Йиғин 30 август куни Алматидаги “Қайрат” академиясида бошланди. Жамоа катта мураббийи Кирилл Кекер таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Дарвозабонлар: Шерхан Қалмирза, Диас Реимов (иккаласи – “Қайрат”), Саятхан Қусаинов (“Ақтўбе”);

Ҳимоячилар: Данияр Ташпўлатов, Амирбек Базарбаев, Раимбек Кенесбеков (барчаси – “Қайрат”), Чингиз Қалиев (“Леванте”, Испания), Аманжол Бақитжанов (“Тобол”), Дарин Оспанов (“Ақтўбе”), Абзал Сағин (“Астана”), Темирлан Тўребек (“Иртиш”);

Ярим ҳимоячилар: Акежан Қалиқулов, Евгений Петрик, Мухамедали Абиш (барчаси – “Қайрат”), Али Ақилбаев (“Шахтёр”);

Ҳужумчилар: Карим Махаметжан, Абилай Тўлеухан, Азамат Туяқбаев, Исмаил Бекболат (барчаси – “Қайрат”), Арсен Ахметов (“Астана”), Бақдаулет Нурали (“Ордабаси”).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Уэльс терма жамоалари ўртасидаги ўйинни қайси давлат ҳакамлари бошқариши маълум бўлганди.

Сўнгги хабарлар