Қозоғистон университети ўзбекистонлик мактаб битирувчиларига грантлар ажратди
«Қозоқ давлат юридик университети бошқарма раиси Талғат Нарикбаев университет ўзбекистонлик ўрта мактаб битирувчиларига 10та грант ва ўқиш пайтидаги турар жой ажратишини маълум қилди. У бу ҳақда Scopus Award 2019 мукофотини тақдим этиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А.Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Халқ таълим вазири Ш.Шерматов билан учрашув пайтида айтиб ўтди», - деб маълум қилди университет вакиллари.
Талғат Нарикбаев Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон Адолат вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори Рахим Хакимов билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Таъкидлаш жоизки, ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Тошкентда Марказий Осиё Давлатлар раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида Қозоғистоннинг энг яхши олий таълим муассасаларидан минтақадаги ҳарбир мамлакатга 10тадан грант ажратишни таклиф қилганди.
Муаллиф: Марлан Жиембай