Қозоғистон Украинага қандай гуманитар ёрдам беради

Қозоғистон анъанавий тарзда бошқа давлатдан расмий сўров бўлган тақдирда гуманитар ёрдам кўрсатади. Украина сўровига кўра Қасим-Жомарт Тоқаев Украина халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Ҳукумат ҳузуридаги Халқаро гуманитар ёрдам комиссияси Украинага умумий қиймати 2 миллион 251 минг 445 доллар бўлган 25 турдаги дори воситаларини жўнатишга қарор қилди.
Гуманитар ёрдамнинг оғирлиги 82 тоннани ташкил этади. Айни пайтда ушбу юкни белгиланган манзилга етказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Украина ҳудудига тўғридан-тўғри етказиб бериш масаласи хавфсизлик нуқтаи назаридан жуда қийин. Шу муносабат билан Қозоғистон Ҳукумати Украинага халқаро гуманитар ёрдамни қабул қилиш ва тарқатиш марказлари бўлган қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бормоқда.