Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Қирғизистондаги вазият юзасидан қўшма баёнот берди
Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон республикалари президентларининг Қирғизистондаги воқеалар тўғрисида қўшма баёноти
Биз биродар Қирғизистон Республикасидаги воқеалардан чуқур хавотирдамиз.
Биз Қирғизистон халқини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, умумий маданий ва маънавий қадриятларга эга бўлган яқин қўшнилари сифатида ушбу мураккаб вазиятни қирғиз халқига хос донолик билан хал қилишга, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни тиклашга чақирамиз.
Қирғизистоннинг барча сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотлари тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун бирлашадилар, муаммолар Конституция ва миллий қонунчиликка мувофиқ ҳал қилинади, деб умид қиламиз.
Қирғизистондаги тинчлик – Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг муҳим омилидир.
Мамлакатларимиз умумий ўтмиш ва умумий келажагга эга. Марказий Осиё халқларини келажак авлодлар фаровонлиги учун мустаҳкам тинчлик, тотувлик ва бунёдкорлик истаги бирлаштиради.
Умумий мақсадларни кўзлаган давлатларимиз савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларни, трансчегаравий ва минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича минтақавий ҳамкорликни фаол равишда мустаҳкамламоқда.
Марказий Осиёда ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида биз Қирғизистон халқининг бирлик, тинчлик, мустақил тараққиёт ва фаровонликка интилишини доимо қўллаб-қувватлаймиз.