Қозоғистон товарлари экспорти 59 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда макроиқтисодий кўрсаткичнинг ижобий суръати шаклланмоқда. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида 1-ярим йилликда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини муҳокама қилиш чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
«Дунёда кучайиб бораётган геосиёсий кескинлик халқаро ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика занжирларида бўшлиқни оширмоқда. Энергия ресурслари ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ўсиши кузатилмоқда. Кўпгина мамлакатларда инфляция рекорд даражага етди. Масалан, АҚШ ва Европа Иттифоқида бу кўрсаткич 9 фоизга яқин»

, - деди А.Смаилов.

Унга кўра, Халқаро валюта жамғармасининг 2022 йилда жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсиши бўйича прогнози 3,6 фоизгача қайта кўриб чиқилди.

Ҳукумат раҳбари мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичи ижобий натижа кўрсатаётганига тўхталди.

«Жорий йилнинг январ-июн ойларида ялпи ички маҳсулот ўсиши 3,4 фоизни ташкил этди. Маҳсулот ишлаб чиқариш 4,1 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси 2,1 фоизга ўсди. Қайта ишлаш саноатида (+5,8 фоиз), қурилишда (+9,2 фоиз), савдо ва транспортда (+6,2 фоиз) юқори ўсиш суръатлари кузатилди»

, - деди Бош вазир.

Унга кўра, жорий йилнинг январ-май ойлари давомида ташқи савдо айланмаси 41 фоиз, 51 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

«Экспорт 59 фоизга, жумладан, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 35 фоизга ошди. Умуман олганда, савдо айланмасининг ижобий салдоси 2,6 баробарга ошиб, 17,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Асосий капиталга инвестициялар 2,6 фоизга ошди»

, — деди Алихан Смаилов.

Сўнгги хабарлар
telegram