Қозоғистон тинчликпарвар кучлари тил бўйича тайёргарликдан ўтмоқда

None
None
ALMATY.Kazinform – Алмати шаҳридаги Мудофаа вазирлигининг Тинчликпарварлар тайёрлаш марказида интенсив инглиз тили курси ўтказилмоқда. Қозоғистон Қуролли кучларининг 67 нафар офицер ва сержанти машғулотларга киришди, деб хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Олти ой ичида талабалар миллий тинчликпарвар контингенти, шунингдек, БМТ штаб офицерлари ва ҳарбий кузатувчилари таркибида топшириқларни муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган даражада инглиз тилини ўзлаштиришлари керак.

Курснинг ўқув режаси АҚШ Ҳарбий тиллар институти методологиясига мувофиқ ишлаб чиқилган. Асосий саъй-ҳаракатлар ўқувчиларнинг сўзлашув қобилиятини ва оғзаки нутқни эшитиш қобилиятини, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

«Курснинг муваффақиятли ривожланиши учун Марказда барча зарур шароитлар яратилган. Айни пайтда тингловчиларнинг ўзларини ўқув жараёнига фаол жалб этиши, мустақил тайёргарлик кўриши муҳим ўрин тутади», – дейди «Тинчлик сақловчи кучлар тайёрлаш маркази» раҳбари, полковник Бауржан Нигметуллин.

Кириш тестлари ўтказилгандан сўнг ҳарбий хизматчилар тайёргарлик даражасига қараб гуруҳларга бўлинади. Тилнинг бошланғич даражасига эга бўлган ҳарбий хизматчилар учун Марказ ўқитувчилари томонидан махсус кириш курси ишлаб чиқилган.


Сўнгги хабарлар
telegram