Қозоғистон терма жамоаси сурдо футзал бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди

Футзал
Фото: Жисмоний имконияти чекланганлар учун спорт машғулотлари маркази

ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида биринчи марта 21 ёшгача бўлган эшитиш қобилиятини заиф спортчилар ўртасида ўтказилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Мусобақада жами 10 та жамоа иштирок этган бўлса, финалда Қозоғистон ва Эрон терма жамоалари олтин медаль учун кураш олиб боришди.

Қизиқарли кечган ўйинда қозоғистонлик футзалчилар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди ва бир неча сония қолганида ҳисобни тенглаштиришди.

Кейин қўшимча бўлимларда эса 4:3 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ бу устунликни сақлаб қола олмади - 4:7.

Шу тариқа, эронликлар биринчи ўринга чиқса, Қозоғистон кумуш медаль билан тақдирланди.

Кучли учликни Бразилия терма жамоаси якунлаб берди.

Сўнгги хабарлар