Қозоғистон терма жамоаси Параосиё ўйинларини 41 медал билан якунлади

Ханчжоуда бўлиб ўтаётган IV Параосиё ўйинларида қозоғистонлик спортчилар мусобақани 11-ўрин билан якунлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kz порталига таяниб.

Қозоғистон терма жамоаси Параосиё ўйинларини 41 медал билан якунлади
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Ушбу мусобақада қозоғистонлик пара спортчилар жами 41 та медални қўлга киритди: 8 та олтин, 12 та кумуш ва 21 та бронза. Унда 14 спорт туридан 131 нафар спортчи юрт шарафини ҳимоя қилди. Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллади.

Медаллар ҳисобида мезбон Хитой терма жамоаси ғалаба қозонди. Уларда 521 медаль (214 олтин, 167 кумуш ва 140 бронза) бор. Шундан сўнг 131 та медаль (44-46-41) билан Эрон жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан эса японлар 150 та медаль билан (42-49-59) якунлади.

Сўнгги хабарлар