Қозоғистон терма жамоаси Осиё ўйинлари медаллар жадвалида нечанчи ўринда

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг иккинчи кунида Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида нечанчи ўринда эканлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Спорт
Фото: Olympic.kz/Sali Sabirov

25 сентябрь куни дзюдочилар Абилайхон Жубаназар ва Эсмигул Қуюлова, ўқ отувчи Никита Чирюкин "бронза" медалларини қўлга киритди.

24 сентябрь куни эса Абиба Абужақинова (48 кг) кумуш, Мағжан Шамшадин (60 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақанинг иккинчи куни якунига кўра, Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида 10-ўриндан 15-ўринга тушиб кетди.

Бу борада Хитой терма жамоаси 69 та медаль (39 та олтин, 21 та кумуш, 9 та бронза) билан пешқадамлик қилмоқда.

Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида 33 та медаль (10-10-13), учинчи ўриндаги Японияда эса 31 та (5-14-12) медаль мавжуд.

Биринчи ўнталикдаги жамоалар рўйхати:

  1. Хитой - 39-21-9 (69)
  2. Жанубий Корея - 10-10-13 (33)
  3. Япония - 5-14-12 (31)
  4. Ўзбекистон - 4-4-6 (14)
  5. Гонконг - 3-4-7 (14)
  6. Ҳиндистон - 2-3-6 (11)
  7. Тайвань - 2-1-3 (6)
  8. Индонезия - 1-1-4 (6)
  9. Таиланд - 1-0-2 (3)
  10. Макао - 1-0-1 (2)
  11. Қозоғистон – 0-1-4 (5)
Сўнгги хабарлар