Қозоғистон терма жамоаси қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида 21 та «олтин» медални қўлга киритди
Мазкур мусобақада Қозоғистон спортчилари 21 олтин, 19 кумуш ва 21 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлди.
Умумий умумжамоа ҳисобида Россия Федерацияси жамоаси 7 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Совринлар сони бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кучли учликни якунлади. Ўзбекистонликлар 7 олтин, 6 кумуш ва 12 бронза медалини қўлга киритди.
Қайд этиш жоизки, ушбу жаҳон чемпионатида 32 давлатдан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Мусобақада 17 вазн тоифасида 118 нафар эркак ва 43 нафар аёл жангчи спортнинг ушбу турининг «Жанг» тури бўйича жаҳон чемпионати медаллари учун кураш олиб борди. 16 вазн тоифасида 129 нафар эркак ва 32 нафар аёл «Ўз-ўзини ҳимоя қилиш» бўйича ўзаро энг кучлиларни аниқлади.
Муаллиф: Алихан Асқар