«Қозоғистон темир йўли» компанияси 7 ойда 52,1 миллион тонна экспорт юкини ташиди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Қозоғистон темир йўли» миллий компанияси темир йўл транспорти орқали юк ташиш бўйича 7 ойлик хизмат натижаларини якунлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Самруқ-Қазина» ахборот платформасида ўтказилган брифингда «Қозоғистон темир йўли» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Оралхон Қулақов ўтган йилга нисбатан юк ташиш ҳажми ошганини қайд этди.

«Ўтган ой «Қозоғистон темир йўли» компанияси орқали 147 миллион тоннадан ортиқ юк жўнатилди. Бу ўтган йилга нисбатан 4,4 миллион тоннага кўп. Мамлакат ичида 95,3 миллион тоннадан зиёд юк ташилди, 52,1 тоннадан ортиғи экспорт қилинди. Ўтган йилнинг январ-июл ойларига нисбатан Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк ташиш ҳажми 5 фоизга ошиб, 12,7 млн. атрофида бўлди. Икки мамлакат ўртасида юк ташиш ҳажмини ошириш шартларидан бири - контейнерларга товарларни юклаш «, - деди «Қозоғистон темир йўли « компанияси вакили.

У, шунингдек, ҳозирда Ҳукумат ишбилармон доиралар, «Қозоғистон темир йўли» компанияси ва бошқа манфаатдор томонлар иштирокида товарларни контейнеризациялаш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқаётганини таъкидлади.

«Мен контейнеризация масаласига тўхталмоқчиман. Бугун бизга шундай фундаментал ёндашув керак. Энди барча юк ташувчиларни Хитойга жўнатишда муаммо пайдо бўлди «, - деди « Қозоғистон темир йўли « компанияси Бошқаруви раиси ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram