Қозоғистон табиий газдан умумий фойдаланиш бўйича 50 та давлат қаторига киради

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда жорий йил бошига кўра кўча газ тармоғининг узунлиги 34,8 минг км ни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 6,6 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform Ranking.kzга таяниб.
None

Йил давомида 2,3 минг километр газ тармоқлари қўшилди, 13,9 километри узилди. 74,1 километр тармоқ таъмирлашга муҳтож, 2021 йилда 103 километри таъмирланди. 2010-2021 йилларда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1,3 мингдан ортиқ газлаштириш лойиҳаси амалга оширилди, ҳудудларда 18 минг километрдан ортиқ газ тақсимлаш тармоқлари қурилди.

Жумладан, 2019 йил декабр ойида Қизилўрда-Астана йўналиши бўйлаб узунлиги 1,06 минг км бўлган «Сариарқа» газ қувурининг биринчи босқичи қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Қозоғистон Республикасининг 2022-2026 йилларда газ саноатини ривожлантириш комплекс режасига мувофиқ, 2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, мамлакат аҳолисини газлаштириш даражаси 53,1 фоизга етди, 9,8 миллион киши табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Газлаштириш даражасининг ўсиши ва янги истеъмолчиларнинг уланишини ҳисобга олган ҳолда 2010-2021 йилларда ички бозорда газ истеъмоли 106 фоизга ошиб, 9 миллиарддан 18,6 миллиард куб метрга етди. Маълумки, мамлакатда 2015-2030 йилларга мўлжалланган Қозоғистон Республикасини газлаштиришнинг умумий схемаси амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг охирига қадар схема янгиланиши кутилмоқда.

Index Mundi таҳлилий маълумотларига кўра, кўриб чиқилаётган 213 давлат орасида 2020 йилда фақат 144 давлат табиий газ каби неъматдан фойдаланган. Улар орасида Қозоғистон умумий истеъмол қилинган газ ҳажми бўйича (йилига 15,4 миллиард куб метр) 43-ўринда ва аҳоли жон бошига истеъмол қилинган газ ҳажми бўйича (йилига 805,1 кубометр) 41-ўринда. Қозоғистонда аҳоли жон бошига истеъмол ҳажми Арманистон, Молдова, Украина, Қирғизистон ва Тожикистон каби МДҲ давлатларига қараганда юқори.



Фото: infosmi.net


Сўнгги хабарлар