Қозоғистон спортчилари Осиё ўйинларининг 23-бронза медалини қўлга киритди

Сув полоси
Фото: olympic.kz

Қозоғистоннинг сув полоси бўйича аёллар терма жамоаси Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларидаги олтинчи учрашувида Ўзбекистонни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Олтинчи учрашувда миллий терма жамоа Ўзбекистонни 16:8 ҳисобида мағлуб этди.

Бунгача Қозоғистон спортчилари Жанубий Кореяни 24:4, Сингапурни 12:6, Таиландни 13:8 ҳисобида мағлуб этиб, Хитойга 8:17, Японияга 14:23 ҳисобида ютқазган эди.

Олти турдан сўнг улар 8 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринга жойлашди. Дастлабки икки ўриндаги Япония ва Хитой 10 очкога эга.

Мусобақа давомида 2024 йилги Париж Олимпиадасига ягона йўлланма ўйналади. Ҳозирча Япония ва Хитой термалари бу имкониятга номзод. Бешта ўйиндан кейин иккала жамоа ҳам очко йўқотгани йўқ. Ҳар бирида 15 очко бор.

Сўнгги хабарлар
telegram