17:36, 20 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистон соғлиқни сақлаш соҳасини янги электрон тизимга ўтказади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда соғлиқни сақлаш соҳаси янги «eHealth» электрон тизимига ўтади. Ушбу лойиҳа соҳани рақамлаштириш мақсадида яратилмоқда. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Бейбит Есенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Унинг сўзларига кўра, Президентнинг танқидидан сўнг соҳани рақамли трансформация қилиш бўйича ишлар қайта кўриб чиқилиб, янги платформага ўтиш бўйича иш олиб борилмоқда.
«Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш доирасида электрон соғлиқни сақлашнинг янги рақамли форматига ўтиш бошланди. «eHealth» электрон соғлиқни сақлаш тизими фуқароларнинг соғлиқни сақлаш паспортларини тўлиқ ва ҳар томонлама шакллантиришга хизмат қилмоқда. Фуқаролар талабига қаратилган тиббий ёрдам сифати ва имкониятларини оширишга қаратилган. Шунингдек, «eHealth» беморларнинг соғлиғи ҳолатини доимий мониторинг қилиш ва тиббий хизматларни зудлик билан кўрсатишни таъминлайди»
, — деди вазир ўринбосари.
Бейбит Есенбаевнинг сўзларига кўра, электрон соғлиқни сақлаш платформасига ўтиш даврида унинг функцияларини такрорловчии ахборот тизимлари олиб ташланади.
«2022-2023 йилларга мўлжалланган электрон соғлиқни сақлаш рақамли соғлиқни сақлаш тизимини ишга тушириш режасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Унга кўра, соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ўзаро ҳамкорликда ишлайди. Улар орасида тиббиёт муассасалари ўртасида клиник маълумотлар алмашиш тизимини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга»
, — деди Бейбит Есенбаев.