Қозоғистон Россия нефтининг транзити учун тарифларни оширади
2024 йил 1 январдан бошлаб “ҚазТрансОил” АЖнинг “Туймази – Омск – Новосибирск-2” (“ТОН-2”) магистраль қувурининг Қозоғистон қисми бўйлаб Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали транзит учун нефтни ҳайдаш бўйича хизмати тарифи 1000 километрга 1 тонна учун 11,28 АҚШ долларини ташкил этади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Янги тариф “ҚазТрансОил” АЖ бош директорининг (бошқарув раиси) буйруғи билан тасдиқланган.
Ҳозирда тариф 2018 йил 1 апрелдан амалда бўлган 1000 километрга 1 тонна учун 4292,4 тенге.
Шундай қилиб, 2024 йил 1 январдан бошлаб ТОН-2 магистраль қувурининг Қозоғистон қисмида Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали транзит учун нефтни ҳайдаш қиймати 1 тонна учун 2,1 АҚШ долларини ташкил этади. 2018 йил 1 апрелдан 2023 йил 31 декабргача ТОН-2 магистраль қувурининг Қозоғистон қисмида Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали транзит учун нефтни ҳайдаш қиймати 1 тонна учун 799,455 тенгени ташкил этади.
"ТОН-2" магистраль нефть қувури Қозоғистон ва Россия ҳудудидан ўтади. 186,25 км узунликдаги ТОН-2 магистраль нефть қувурининг Қозоғистон қисми Павлодар нефть-кимё заводига нефть етказиб беради ва Россия нефтини Хитой ва Ўзбекистонга транзит қилади.