Қозоғистон-Россия хоккей ўйинини қаердан кўриш мумкин

None
Фото: icehockey.kz
ASTANA. Kazinform – Бугун Астана шаҳрида халқаро «Qazaqstan Hockey Open 2023» турнирининг биринчи ўйинида Қозоғистон терма жамоаси Россия билан учрашади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон – Россия ўйини Астана вақти билан соат 19:20да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, хоккейчиларимиз халқаро турнир доирасида 7 май куни Беларусь билан куч синашади.

13 майда эса Қозоғистон терма жамоаси Финляндиянинг Тампере ва Латвиянинг Рига шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида «В» гуруҳида иштирок этади. Рақиблар - Канада, АҚШ, Швейцария, Словакия, Латвия, Норвегия ва Словения.

Қозоғистонлик хоккейчилар Ригада гуруҳ босқичи ўйинларини ўтказади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар