Қозоғистон-Россия чегарасида тирбандликлар йўқ

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 24 май ҳолатига кўра Россиянинг «Маштаков» назорат-ўтказиш пунктида Россия Федерацияси ҳудудида навбатда турган юк машиналарининг сони 5 донани ташкил этади, деб хабар беради Kazinform ҚР Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг Telegram каналига асосланиб.
None
None

«Айни пайтда нейтрал қаторда навбат кутаётган транспорт воситалари йўқ. Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги «Сырым» назорат-ўтказиш пунктида импорт ва экспорт учун навбат йўқ», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги Маштаков назорат пунктида 365 юк машинаси тирбандликда туриб қолгани ҳақида хабар берилган эди.


Сўнгги хабарлар