Қозоғистон Россия билан учта ИЭМ қуриш бўйича шартномалар имзолади
“Самруқ-Қазна” АЖ ва “Интер РАО – Экспорт” МЧЖ Кўкшетау, Семей ва Ўскемен шаҳарларида учта иссиқлик электр марказини қуриш лойиҳалари бўйича шартномалар имзолади, деб хабар беради Каzinform.
“Самруқ-Қазна” жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҚР Президентининг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасида “Самруқ-Қазна” АЖ бошқаруви раиси Нурлан Жакупов “Фирма ОРГРЭС” МЧЖ директорлар кенгаши Султан Яхьяев ва “Интер РАО – Экспорт” МЧЖ бош директори Максим Сергеев билан учрашувлар ўтказди.
“Учрашувлар давомида “Самруқ-Қазна” АЖ ва “Интер РАО – Экспорт” МЧЖ ўртасида Кўкшетау, Семей, Ўскемег шаҳарларида учта иссиқлик электр марказини қуриш лойиҳалари бўйича, шунингдек, “Самруқ-Энерго” АЖ ва “Фирма ОРГРЭС” МЧЖ ўртасида Екибастуз ГРЭС-2 нинг 3 ва 4-сонли энергетика блокларини Россия ускуналари ёрдамида қуриш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди”, – дейилади фонднинг Instagramдаги расмий саҳифасида.