10:07, 04 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукумат раҳбарлари Екатеринбургда музокаралар ўтказади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов бошчилигидаги делегация «ИННОПРОМ» XII халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Екатеринбургга келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукуматининг Telegram-каналига таяниб.
Бундан ташқари, кўргазма доирасида Алихан Смаилов Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан музокаралар ўтказади, шунингдек, Россиянинг йирик саноат корхоналари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.