Қозоғистон рассомлари Тошкентдаги халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

Ўзбекистон пойтахтида “Глобаллашув ва миллий анъаналарни асраб-авайлаш: йўл танлаш” шиори остидаги амалий санъат биенналеси ҳар йили ўтказиладиган халқаро кўргазмаси бошланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири

Санъат
Фото: Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси

Тадбирда 12 та хорижий давлат: Италия, Франция, Ҳиндистон, Миср, Япония, Литва, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан 30 нафар усталар иштирок этмоқда.

Кўргазмада Қозоғистонни рассом ва галерист, “Құрмет” ордени соҳиби Лейла Махат “Онамнинг шарфи” номли ғайриоддий ва жозибали лойиҳасини намойиш этмоқда. Лойиҳа бутун дунё аёллари ва уларнинг оналарининг шарфларидан иборат. Тўпламга аллақачон рассом томонидан тўпланган 400 га яқин шарф киритилган.

Кўргазманинг яна бир иштирокчиси қозоғистонлик рассом, декоратив-амалий санъат устаси, заргар, коллекционер Сержан Башировдир. Рассом кумуш, мис, бронза, ёғоч, суяк ва тошлардан ясалган санъат асарларини тақдим этади. Буюмларнинг ҳар бир таркибий қисми аждодларнинг кўчманчи турмуш тарзи урф-одат ва ан’аналарининг муқаддас маъносини ўзида мужассам этган.

Халқаро биеннале доирасида 16—20 октабрь кунлари замонавий безак санъати, миллий кулолчилик, зардўзлик, заргарлик буюмлари кўргазмалари, маҳорат дарслари, тақдимотлар, шунингдек, халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар