Қозоғистон Президентининг Самарқандга амалий ташрифи якунланди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президентининг Самарқандга амалий ташрифи якунланди. Давлат раҳбарини аэропортдан Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди, деб хабар бермоқда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, кеча Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши саммитида иштирок этиш учун Самарқандга амалий ташриф билан борган эди.

Қозоғистон Республикаси Президентини ШҲТ Саммити ўтказиладиган жойда Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисида иштирок этди, шунингдек, ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида нутқ сўзлади.

Фото: t.me/bort_01

Сўнгги хабарлар
telegram