Қозоғистон Президенти зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтда фаолият юритувчи «Казахстан Парамаунт Инжиниринг» зирҳли ғилдиракли автомашиналарни ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш заводига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президентга маҳаллий зирҳли ғилдиракли автомобиллар ишлаб чиқариш линияси, шунингдек, Қозоғистон мудофаа саноати корхоналари маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди.

Ташриф чоғида Давлат раҳбарига компания фаолияти, маҳаллий ҳарбий-саноат комплекси ҳолати ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев заводни кўздан кечирар экан, ушбу соҳани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берди.

Давлат раҳбари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида гапириб, уларни замон талаблари асосида техник жиҳатдан янгилаш зарурлигини таъкидлади.



Сўнгги хабарлар
telegram