Қозоғистон Президенти Венгрия Бош вазири билан учрашди

ISTANBUL. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий кенгаш саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
None

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон-Венгрия ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги истиқболларини муҳокама қилдилар. Пандемия назорати ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Виктор Орбанга ҳурмат кўрсатиб, Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожини юқори баҳолади ҳамда турли даражадаги муносабатлар жадал ривожланаётганини қайд этди.

«Қозоғистонда Венгрияни яхши билишади ва ҳурмат қилишади. Марказий Европадаги биринчи элчихонамиз Будапештда очилди. Ҳамкорлигимиз катта салоҳиятга эга. Шу боис бизнинг умумий вазифамиз вазирликлар ва ҳукуматларимизни, жумладан, иқтисодий соҳада ҳам олға интилиш, БМТ, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилишга ундашдан иборат, деб биламан», – деди Президент.

Ўз навбатида, Венгрия Бош вазири икки мамлакат халқлари ўртасидаги тарихий яқин алоқаларни таъкидлади.

Учрашув якунида Виктор Орбан Қозоғистон Президентини келаси йили Венгрияга ташриф буюришни таклиф қилди.


Сўнгги хабарлар