13:29, 11 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистон Президенти «QazaqGaz» МК» АЖ Бошқаруви раисини қабул қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари «QazaqGaz» МК» АЖ Бошқаруви раиси Санжар Жаркешовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга миллий газ компаниясининг бугунги фаолияти, ички бозорни товар газини устувор етказиб бериш бўйича топшириқлари ижроси ҳақида маълумот берилди.
Санжар Жаркешов газ саноатини ривожлантиришнинг комплекс режасини ишлаб чиқиш ҳақида маъруза қилди. Ушбу режа ресурс базасини кенгайтириш ва мамлакат газ транспорти инфратузилмасини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат раҳбарига харидлар тизимининг шаффофлиги даражасини ошириш бўйича берган топшириқлари ижроси, шунингдек, миллий компаниянинг кадрлар сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда геосиёсий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ хавфларни бартараф этиш бўйича инқирозга қарши чоралар муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича Президент таклиф этилган қарорларни қўллаб-қувватлаб, тўлиқ аудиторлик текширувини ташкил этиш ва компания фаолиятида шаффофликни таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берди.