Қозоғистон Президенти Олий Ҳисоб палатаси раисини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – Йиғилишда Президентга Олий Ҳисоб қўмитасининг ўтган йилги фаолияти юзасидан ҳисобот берилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

2022 йилда умумий бюджети 5 триллион тенге бўлган 124 та объектда 20 та аудиторлик текшируви ўтказилди.

Бундан ташқари, Наталья Годунова Қасим-Жомарт Тоқаевга юқори аудиторлик органи томонидан жорий йил учун режалаштирилган аудит ва эксперт-таҳлил тадбирлари ҳақида маълумот берди. Хусусан, иссиқлик энергетика мажмуасида, шунингдек, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш, Экология ва табиий ресурслар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирликлари ва бошқа муассасаларда аудит ўтказиш режалаштирилган.

Йиғилиш якунида Президент Олий Ҳисоб қўмитасини янада ўзгартириш, давлат аудити тизимини ривожлантириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram