Қозоғистон Президенти: Менга Путиннинг ўзи ҳеч қачон ҳудудий даъво илгари сурмаслигини айтган

«Умуман олганда, Қозоғистоннинг Россия билан муносабатлари қандай бўлиши керак? Москва шимолий вилоятларимизга кўз олайтиряпти, деган миш-мишлар бор», - дея савол билан юзланди мухбир Давлат раҳбарига.
Президент бунга жавобан Қозоғистон ва Россия ўртасида яхши қўшничилик тўғрисида келишув борлигини айтди.
«Россия асрлар давомида ёнма-ён яшаб келаётган қўшниларимиздан биридир. Бу қозоқ халқининг тақдирига ёзилган. Биз буни ўзгартира олмаймиз. Биз сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни бундан буён ҳам мустаҳкамлашимиз керак. Бу, биринчи навбатда, Қозоғистоннинг стратегик манфаатларига тўғри келади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Иккинчи масала бўйича Президент ҳақиқатдан ҳам баъзи россиялик сиёсатчилар «Қозоғистоннинг шимолий вилоятларидаги ерлар бизники», деб айтганини эслади.
«Гапнинг пўст калласини айтаманки, бу мантиқсиз ва асоссиз фикр. Расмий ҳокимият, Кремль, албатта, бу гапларни қўллаб-қувватламайди. Икки давлат ўртасида ҳеч қачон ер масаласи бўлмаган. Менга Владимир Путиннинг менга «ҳеч қачон ҳудудий даъво илгари сурмаймиз» деб айтган. Шунинг учун ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ. Бизнинг чегараларимиз тўлиқ белгиланган ва тасдиқланган. Бу ҳақиқатни бутун дунё тан олади. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар бузилмаган. Россия Президенти ушбу тамойилларга содиқлигини кўрсатди», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи